Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масаладир.
17.04.2021
Халқнинг, асосан ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга нисбатан эътиборни янада кучайтириш, она табиатни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда экологик оламга етказиладиган ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошқармаси билан Нукус шаҳрида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ичига олувчи “Обод шаҳар” ёшлар ташаббуси ўтказилмоқда.
17.04.2021
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида, вилоят Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти профессори Қиёмиддин Назаров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
17.04.2021
Бухоро вилоят божхона бошқармасида божхона шахсий таркиби учун психологик тренинг ташкил этилди.
12.04.2021
1993 йил 9 апрель куни XII чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг XII сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган.
12.04.2021
Андижон вилояти Ёшлар марказида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида навбатдаги “Заковат” интелектуал билимдонлар ўйини ўтказилди.
9.04.2021
Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, истеъдодли меъмор, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган улуғ шахсдир.
9.04.2021
9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Амир Темур эл-юрт манфаати, унинг равнақи ва келажаги учун улкан хизмат қилган тарихий шахс.
9.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд раиси К.Камилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
9.04.2021
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан “Даут-ота” чегара божхона постида ҳудуддаги Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда “Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
9.04.2021
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Учтепа туманида жойлашган “Журжоний” маҳалласидаги маҳалла гузари биносида тумандаги мактабларда таълим олаётган ўқувчи ва ёшлар учун бепул инглиз тили қўшимча ўқув курслари иш бошлади.
9.04.2021
Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
9.04.2021
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га оид давлат дастури ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” биноси ҳовлисида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади” шиори остида "Адлия сайли" ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
9.04.2021
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб бизнес шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
6.04.2021
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилиш давомида юртбошимиз томонидан иқтисодиётга зарар келтирмаслик учун тартиб-интизом кучайтирилиши, касалланганларни ҳам қисқа фурсатда даволаш чораларини кўриш кераклигини айтди.
6.04.2021
Куни кеча, Навоий шаҳрининг марказида жойлашган "Маърифат" боғида шаҳар аҳолиси иштирокида Адлия ва Давлат хизматлари сайли ўтказилди. Карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган сайлнинг мақсади аҳолига ҳуқуқий кўмак бериш, одамлар мурожаатларини тинглаш, турли масалалар ечимига жавоб излаш бўлди.
5.04.2021
Куни кеча, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида мамлакатимиз ҳудудига йирик ва майда шохли қорамолларни импорт асосида олиб кириш тартиб-таомиллари ва мазкур йўналишда божхонада яратилган қулайликларга бағишланган навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.
5.04.2021
Жорий йилнинг 2 апрель куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган Ҳукумат комиссиясининг навоийлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси Сардор Умурзаков, Навоий вилояти хокими Қобилжон Турсунов бошчилигидаги республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимлари ҳамда мутасадди корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
5.04.2021
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бошқарма шахсий таркиби ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлимининг “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, Гулистон Давлат университети профессори Р.Махмудов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасини тарғиб этиш мақсадида “Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
5.04.2021
Хабарингиз бор шу кунларда республикамизнинг барча вилоятларида “Адлия сайли” тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Жиззах вилоятида ҳам мазкур тадбир юқори савияда бўлиб ўтди.
2.04.2021