Вилоятда мунтазам ташкил этиб келинаётган мазкур турдаги танлов ва мусобақаларда иштирок этиб келаётган ёш божхоначиларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий тафаккури ҳамда китобхонлик маданиятини янада шакллантиришда бу каби тадбирлар ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиш учун 8 жамоа билим ва тафаккурда куч синашдилар. Амалдаги ғолиблик Мудофаа бошқармасига қарашли 45605-сон ҳарбий қисмга тегишли эди, ёдингизда бўлса 2020 йилнинг декабрь ойида ўтказилган мусобақа натижаларига кўра фахрли II-ўринни эгаллаган ёш божхоначилардан ташкил топган Андижон вилояти божхона бошқармаси жамоаси бу галги танловнинг энг юқори шоҳсупасига кўтарилиб I-ўринни қўлга киритдилар.
Андижон вилояти Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйинида божхона бошқармасининг ходими Асрор Мелиқўзиев “Энг билимдон” иштирокчи деб топилгани ҳамкасбларида ифтихор туйғуларини уйғотди.
Ўйин натижаларига кўра, жамоалар Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгашининг кўчма кубоги, китоблар, турли даражадаги диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
9.04.2021