Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари муносиб рағбатлантирилди
1126
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб бизнес шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари муносиб рағбатлантирилди

Бу борада ҳалол тарзда фаолият олиб бораётган  ТИФ иштирокчилари давлат органлари томонидан муносиб эътироф этиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори ўринбосари М.Музаффаров, Тошкент транспорт прокурори Ш.Лутфуллаев, божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев томонидан божхона постида экспорт-импорт жараёнларини амалга оширишда божхона тўғрисидаги қонун-ҳужжатларига риоя қилувчи, ҳалол, жамоатчилик ишларида фаол, ўз фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришаётган тадбиркорлик субъектлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда пост ходимлари эътироф этилди.     

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори ўринбосари М.Музаффаров сўзга чиқиб, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида олиб борилаётган ишлар янада ижобий тус олганлиги, божхона қонунбузилиш ҳолатларига қарши кескин курашилаётганлигини эътироф этди.

Шундан сўнг, Тошкент транспорт прокурори Ш.Лутфуллаев сўзга чиқиб, “ҳалоллик-жамият ютуғи” эканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнггида, ўз фаолияти мобайнида божхона қонунбузилишига, божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда хато-камчиликларга йўл қўймаган, йирик экспортёр корхона, узоқ муддат мобайнида ТИФ иштирокчиси сифатида тўғри ва ҳалол фаолият юритиб келаётган,  натижада юклари "авторасмийлаштирув" тарзда расмийлаштирилаётган “VERIF” маъсулияти чекланган жамият вакили М.Сиддиқовга, “Панорама-Брок” жамияти божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси Т.Якубовга ҳамда хизмат фаолиятида фискал вазифаларни бажаришда, божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилишида, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини фош этишда муносиб ҳисса қўшаётган пост ходимлари О.Сатторов ва У.Алланазаровларга эсдалик совғалар топширилди.       

6.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг