Айни пайтда, йўловчилар ҳамда транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига барча чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келишида дезинфекция нормаларига риоя қилинган ҳолда кириб келади. Ушбу шахслар билан чегарада энг аввало божхона ходимлари юзма-юз келишини инобатга олсак, божхоначиларнинг махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиши нафақат уларнинг саломатликларини асрашга, балки касалликнинг кенг тарқалишига муносиб қаршилик кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда юртдошларимизнинг бирламчи истеъмол товарлари хусусан озиқ овқат маҳсулотларига бўлган табий эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш ҳамда тақчилликни юзага келтирмаслик учун барча имкониятлар сафарбар этилган.
Бу эса ташқи савдо юклари ҳарақатининг узлуксиз амалга оширилишини тақозо этади. Демакки, бундай шароитда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларидаги фаолият ҳам тўхтовсиз давом этмоқда.
Давлат божхона хизмати органлари учун эса бугунги кунлар янада маъсулиятли. Халқимиз бу офатни албатта енгади. Бунинг учун салоҳият, қудрат ва энг муҳими ишонч мустаҳкам.
6.04.2021