Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевори
1145
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бошқарма шахсий таркиби ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлимининг “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, Гулистон Давлат университети профессори Р.Махмудов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасини тарғиб этиш мақсадида “Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевори

Унда “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси сўзга чиққан Р.Махмудов Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмуни, унинг мамлакатимиз тараққиётида янги босқични белгилаши, яқин йилларда республикамизни комплекс ривожлантиришнинг устувор жиҳатлари акс этгани тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” Фармон мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиз кўзлаган тараққиёт манзили, унга эришиш йўлида Мурожаатномани ўрганиш ва унда белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш божхона ходимларининг доимий эътиборида эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Зеро, унда мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар ҳам белгилаб берилган.

Давра суҳбати юқори савияда ташкил этилиб, баҳс-музокараларга бой тарзда ўтказилди ва суҳбат якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

5.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг