Ушбу сайлда, Адлия ва Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармалари, суд идоралари, Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси, шунингдек, бир қатор мутасадди ташкилотлар фаол иштирок этиб, ҳудуд аҳолисига ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.
Мазкур сайлда Давлат божхона хизмати органлари иштироки алоҳида эътироф этилди. Сабаби вилоят божхоначилари томонидан тадбиркорларга ҳамда шаҳар ахолисига божхона соҳасига оид қабул қилинаётган норматив ҳужжатлар ҳақида тушунтиришлар берилибгина қолмай, ҳозирги кунда божхона постларида ходимлар томонидан фойдаланилаётган замонавий техник воситалар билан ҳам таништирилди.
Мазкур тадбирда божхона соҳасига оид берилган барча саволлар ва мурожаатларга божхона ходимлари томонидан керакли кўрсатмалар берилган бўлса, аксариятлари шу жойнинг ўзида ечимини топди.
Ташкил этилган турли концерт дастурлари, ҳунармандларнинг қўл иши намуналари кўргазмаси, ҳуқуқий ва бадиий адабиётларнинг китоб ярмаркаслари, турли хил викториналар сайл иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
5.04.2021