Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида божхоначилар Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди
1141
Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, истеъдодли меъмор, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган улуғ шахсдир.

Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кунни халқимиз улуғ аждодимиз хотирасига эҳтиром сифатида ҳар йили кенг байрам қилиб келади. 

Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида, ул зот таваллуд топган юрт Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз шаҳрида ҳам  тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги турли ташкилот ва идора вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, тарихчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари  ҳам ушбу тантанали тадбирда иштирок этиб, “Оқ Сарой” олдида қад ростлаган Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Амир Темурда Ватанни севиш, халқини улуғлаш, улардан фаҳрланиш ва ғурурланиш сингари олий маънавий фазилатлар барқ уриб турган. Ҳақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби дея танилган.

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг