Сирдарё туманида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасида бўлиб ўтган сайёр қабулда республикамиздаги мутасадди раҳбар ходимлар, вилоят ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, туман ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилишди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманларидан сайёр қабулга келган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур очиқ мулоқотда божхонага оид масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.
Албатта жойларда ташкил қилинаётган оммавий сайёр қабуллар халқ билан мулоқотни яъни юридик ва жисмоний шахсларни қийнаб келаётган муаммоларини ечишга ва уларни ижобий ҳал қилишга хизмат қилади.
9.04.2021