Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳам мазкур акцияда фаол қатнашиб, бошқарма биноси атрофлари, шаҳар ичидаги тозалик талаб жойларни ободонлаштиришга енг шимариб киришиб кетишди.
Шунингдек, Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти етакчи ва сардорлари билан биргаликда бошқарма ходимлари “Тынышлық”, “Дослық” ҳамда “Қос-булақ” маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бор, ёлғиз ва боқувчисини йўқотган ёлғиз қариялардан хабар олиб, бирламчи озиқ-овқатлар етказиб беришди ҳамда айни экиш мавсумида уларга тегишли томорқаларга ишлов бериб, мева дарахтларини экишди, уйларини оқлаб, ободонлаштириш ишларини амалга оширишди.
Озгина бўлса ҳам эътибор ва кўмакдан хурсанд бўлган ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган ногирон онахонлар амалга оширилаётган бу каби савобли ишлардан хурсанд бўлиб, дуога қўл очишди ва юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилашди.
17.04.2021