Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вазир ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди
1212
Жорий йилнинг 2 апрель куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган Ҳукумат комиссиясининг навоийлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси Сардор Умурзаков, Навоий вилояти хокими Қобилжон Турсунов бошчилигидаги республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимлари ҳамда мутасадди корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Вазир ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди

Очиқ мулоқотда 150 дан ортиқ тадбикорлик субъектлари қатнашиб, 100 дан ортиқ Республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар бўйича мурожаатларкелиб тушди.

Ушбу очиқ мулоқотда Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан қилинган божхона соҳасига оид мурожатлар бўйича мақбул ечимлар топишда ўз хиссаларини қўшишди.

Навоий вилояти Хатирчи туманида фаолият кўрсатувчи “Hatirchi lnvest Export” МЧЖ корхона номига Хитойдан олиб келинган “газлама мато” товарлари бўйича бўлган мурожат ҳам ўз ечимини топди.

Очиқ мулоқотнинг яна бир ўзига хос жихати шундаки, Ҳукумат комиссияси ёшлар тадбиркорлиги, уларнинг бу соҳадаги муаммо ва таклифларини атрофлича ўрганилди. Шунингдек, очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан кредит маблағларини ажратиш, солиқ, божхона, электр энергия ва табиий газ бўйича масалалар ҳам муҳокама қилинди.

5.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг