Божхоначилар томонидан Учтепа туманидаги ёшлар учун тил ўрганиш курслари ташкил этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Учтепа туманида жойлашган “Журжоний” маҳалласидаги маҳалла гузари биносида тумандаги мактабларда таълим олаётган ўқувчи ва ёшлар учун бепул инглиз тили қўшимча ўқув курслари иш бошлади.
Мазкур тил ўргатиш курси Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети ўқитувчилари томонидан жадвал асосида ўқитилиши йўлга қўйилди.
Бу каби тил ўқитиш курсларининг ташкил этилиши ёшларнинг хорижий тилларни мукаммал ўрганишига хизмат қилади.