Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида юқори савияда ташкил этилган ушбу тадбирда вилоятнинг кўпгина давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди.
Сайл давомида божхона ходимлари томонидан кенг аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ва ёшларга тизимда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, қабул қилинаётган тегишли қонун ҳужжатлари ва бошқа соҳавий йўналишлар бўйича ҳуқуқий ахборотлар берилди. Шунингдек, аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, божхона йўналишида тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
“Адлия сайли”ни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларга барча соҳалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилишдан иборат.
2.04.2021