Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур – буюк давлат арбоби ва саркарда
1334
9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Амир Темур эл-юрт манфаати, унинг равнақи ва келажаги учун улкан хизмат қилган тарихий шахс.

Шу боис йирик давлат ва жамоат арбоби, моҳир саркарда таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланиб, улуғ аждодимизга чексиз ҳурмат ва эхтиром кўрсатилади.

Бугун тонгда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур мақрабасини зиёрат қилиб, буюк Соҳибқиронни ёдга олдилар.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари ҳам ул зот таваллуди муносабати билан бугун шаҳардаги соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Шундан сўнг вилоят божхона бошқармаси “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ёш-божхоначилар Амир Темур мақбарасига ташриф буюриб, буюк саркарданинг босиб ўтган ҳаёт йўли билан яқиндан танишдилар.

Божхоначилар тадбир давомида Амир Темурнинг давлатчилик сиёсати, “Темур тузуклари” асарида илгари сурилган ғоялар, “Куч – адолатда” тамойилининг аҳамияти тўғрисида яна бир бор хабардор бўлишди.

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг