Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади
1085
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га оид давлат дастури ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” биноси ҳовлисида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади” шиори остида "Адлия сайли" ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари  фуқароларга хизмат қилади

Тадбир доирасида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси,  Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Оила маркази, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва бошқа мутасадди идора вакиллари ўз тарқатма материаллари билан иштирок этишиб фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. 

Сайлда фуқароларга, божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, чет давлатлардан енгил автомобиллар ва технологик асбоб ускуналарни олиб келиш тартиби  ҳамда экспорт ва импорт операцияларига доир батафсил маълумотлар ва тарқатма материаллар берилди.

Шунингдек таклиф, мулоҳазалар ва мурожаатлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонларига ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.   

 

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг