Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур иккинчи Ренессанс ҳомийси
1510
Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
Амир Темур иккинчи Ренессанс ҳомийси

Тадбирни қизиқарли ва қатнашчиларда етарлича таассурот қолишини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Шавкатжон Тўйчиев ва Фарғона давлат университети тарих факультети профессори темурийшунос олим Баҳриддин Усмоновлар таклиф этилди.

Тадбирда қатнашчиларга Фарғона давлат университети тарих факультети профессори темурийшунос олим Бахриддин Усмонов кўпчиликка маълум бўлмаган ва ўзининг изланишлари натижасида маълум бўлган янги маълумотлар билан ўртоқлашди. Жумладан,  Амир Темурнинг “Иккинчи Ренессанс” ҳомийси сифатида ўз даврида олиб борган барча соҳалардаги ўзгаришларга қўшган ҳиссаси, шунингдек  темурийлар салтанатида таълим, маданият, спорт ва ҳарбий соҳалардаги ихтиролар ҳақида маълумотлар қизиқарли фактлар билан тушунтириб берилди.

Тадбир давомида темурийшунос олим Б.Усмонов ўзининг “Фарғона водийси Амир Темур ва Темурийлар даврида” номли китоби ҳамда китобда ёзилган ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотлар билан ўртоқлашди.

Тадбир сўнгида қатнашчилар Амир Темур шахси унинг оиласи, темурийлар салтанати ва “Темур тузуклари” каби мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган тадбирлар бошқарманинг барча божхона постларида давом этмоқда.

 

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг