Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Даут-ота” чегара божхона постида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди
1247
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан “Даут-ота” чегара божхона постида ҳудуддаги Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда “Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида чегара божхона постига кириб келган юк автотранспорт воситасида санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаининг мавжудлиги тўғрисида радиацияни аниқловчи қурилма (радиацион портал монитор) сигнал берганида, божхона пости ходимлари, масъул навбатчилар ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан амалга ошириладиган тезкор саъй-ҳаракатлар, пост ҳудудидаги фуқаролар хавфсизлигини сақлаш мақсадида уларни эвакуация қилиш тартиби, шунингдек,  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби томонидан автотранспорт воситаси юкхонасидан санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаининг ажратиб олиниши  ва уни радиацион хавфсизлик чоралари бўйича Саноат хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармасига топширилиш жараёнлари  батафсил акс эттирилди.

Ўқув машқида махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда куч ва тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий кўрилди.

Тадбир якунида барча ваколатли идоралар вакиллари билан ўқув машқи юзасидан фикрлар алмашилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг