Ҳозирги кунда бутун дунё хамжамияти иш жойларида содир булаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларни, касб касалликларига чалинишни олдини олиш умуман меҳнат мухофазаси масалаларига катта эътибор қаратмокда.
Бу йил ҳам ушбу санага бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида Навоий вилояти касаба уюшмалари бошқармасида навбатдаги тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда Навоий вилоятининг барча корхона ва ташкилотларида иш берувчилар, касаба уюшмалар, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ҳамда божхона органлари хам муносиб иштирок этди.
Тадбир доирасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг I-босқич ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Жумладан, республика кўрик танловининг 1-босқичида “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси” номинацияси бўйича Навоий вилояти божхона бошқармаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, “Энг яхши вакил”, “Энг яхши ёш мутахассис” номинацияси бўйича совриндорлар ҳам эсдалик совғалири билан тақдирланди.
5.05.2021