Бу борада таълим муассасалари талабаларини амалиёт билан яқиндан таништириш мақсадида давлат идораларидан тажрибали мутахассисларни дарсларга жалб қилган ҳолда ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, куни кеча Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Наманган муҳандислик – қурилиш институти билан ҳамкорликда “Божхона органлари фаолияти” мавзусида талабалар билан ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ушбу тадбирда вилоят божхона бошқармаси бош инспектори Ш.Абдукаххаров товар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан олиб ўтиш тартиб-таомиллари, божхона режимлари ва уларнинг турлари, божхона омборлари, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларни бузганлик учун жисмоний ва юридик шахслар жавобгарлиги ва бериладиган жазо турлари тўғрисида тақдимот материалларидан фойдаланган ҳолда маъруза қилди.
Шунингдек, учрашувда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ҳамда божхона органларига номзодларни қабул қилиш тартиби ва уларга қўйилган талаблар тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтилди.
Учрашув сўнгида, ёш талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.
22.04.2021