Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жартепа” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди
1718
Чегараларимиз орқали мамлакатимизга ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кириб келишини олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда сарҳадларимиз хавфсизлигини таъминлашда махсус тузилмаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда ўқув машғулотлари амалга оширилмоқда.
“Жартепа” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Хусусан, Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона постида “Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини топилиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни бартараф этишда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамкорлигида ташкил этилган машғулотда вилоят божхона бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ваколатли идоралар иштирок этишди.

Ўқув машғулотида чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига ионлаштирувчи нурланиш шартли манбаси кириб келиши ҳамда ушбу ҳолатда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракатланиши машғулот иштирокчиларига ва кузатувчиларга амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Ўқув машқида махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари, йўловчининг сумкасида портловчи модда аниқланиши, куч ва тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилди.

Шунингдек, божхона постида мавжуд барча назорат-техника воситалари кўргазмаси ташкил этилиб, ўқув машқи иштирокчиларига назорат-техника воситаларининг ишлаш принциплари ва вазифалари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида барча ваколатли идоралар вакиллари билан ўқув машқи юзасидан фикр алмашилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборт хизмати

 

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг