Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда чегара божхона постида навбатдаги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
1313
Куни кеча Қашқадарё вилояти Нишон туманининг қўшни давлат билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Қарши-Керки” чегара божхона постида “Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизимининг хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Қашқадарёда чегара божхона постида навбатдаги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Тадбир вилоят ҳудудида Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизимининг хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини самарали ташкиллаштириш ва амалга ошириш мақсадида бўлиб ўтди.

Дастлаб, мамлакатимизга кириш йўналишида иккиламчи қора металл юкланган юк автомашинаси ҳаракатланди ва дозиметрик назоратдан ўтказиш жараёнида божхона постидаги мавжуд радиацион портал монитор ташвиш сигналини берди ва аниқланган ҳолат бўйича тезкор навбатчи томонидан тегишли идораларга хабар берилди.

Шундан сўнг, жалб этилган гуруҳлар томонидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбаси топилган жой радиациявий ифлосланиш ўчоғини кенгайишига йўл қўймаслик ҳамда уни зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди. Тадбирда вазифалар тегишли идоралар ходимларининг ҳамкорлигида, белгиланган тартиб асосида ўтди.

Божхона идораси раҳбарлигида ўтказилган ушбу ўқув машғулотида, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Қашқадарё минтақавий инспекцияси масъул ходимлари фаоллиги ва ҳамкорлигида, шунингдек, зарур куч ва воситаларни жалб этилган ҳолда ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

 

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг