Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дўстлик” чегара божхона постида профилактик суҳбат бўлиб ўтди
2707
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан мунтазам равишда сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, хўжалик буюмлари, кийим-кечаклар ва яна бошқа кўплаб товар-моддий қимматликлар, заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинмоқда. Ундан-да ачинарлиси эса фуқаролар томонидан контрабанда ашёси бўлган гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон аниқланмоқда.
 “Дўстлик” чегара божхона постида профилактик суҳбат бўлиб ўтди

Юқоридаги каби ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда Андижон вилояти божхона бошқармасининг Дўстлик чегара божхона постида Андижон вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан профлактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги профилактик суҳбатларда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Санжар Қобилов Дўстлик чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ҳамда ходимлар учун мазкур божхона постида яратилган шарт-шароитлар, фуқаролар ва ходимларнинг белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этилаётганлиги, постнинг кириш ҳамда чиқиш йўлакларида амалга оширилаётган дезинфекция ишлари билан яқиндан танишди.

Божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февраль кунги "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3512-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 828-сонли қарор талаблари бузилаётганлиги ҳолатлари, яъни товарларни олиб ўтишда белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган ҳамда фуқаролар ўзларига тегишли бўлмаган товар моддий бойликларни, шунингдек гиёҳвандлик воситаларини маълум бир ҳақ эвазига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар учраётганлиги ва бу борада фуқаролар бундай турдаги жиноятларга ўзлари билиб-билмай аралашиб қолаётганликлари ҳақида суҳбатлар давомида маълумотлар бериб ўтилди.

Ўтказилган профилактик учрашув якунида Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари Одилжон Баҳромов ҳамда Акмалжон Хасановлар Дўстлик чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан, божхона постида хизмат олиб бораётган ходимлар индивидуал суҳбатлар ўтказаётганликлари ва бу ўз самарасини бераётганлиги ҳамда бу борадаги ишларни янада мустаҳкамлаган ҳолда тез, сифатли ва самарали божхона назоратини амалга оширилиши доимий назоратда эканлиги ҳақида баён этдилар.

27.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг