Мазкур концепцияда белгиланган вазифалар асосида божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш, Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш,малакали кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва хизмат итларини тайёрлаш бўйича бир қатор ислохотлар олиб борилмоқда.
Ушбу ислоҳотлар замирида Миллий кинология маркази ҳудудидаги ветеринария клиникаси орқали, жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, мазкур қарор доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, куч ишлатар тузилмалар, бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари учун кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва ветеринария соҳасида ҳам хизмат кўрсатишлар йўлга қўйилган.
Мазкур қарорни амалиётга жорий этилиши Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирда бошқарманинг чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида 13 та кичик инспектор-кинологлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан фаолият олиб борган холда улар томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 505,32 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси ва 1 дона ов қуроли ҳамда 2 дона ов қуроли ўқлари аниқланган.
22.04.2021