Юқоридагиларни инобатга олиб Андижон вилояти божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан мунтазам равишда ёшлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.
Андижон вилояти Адлия бошқармаси тасарруфидаги Юридик техникумда навбатдаги учрашув ўтказилиб, унда техникум талаба ёшларига Ўзбекистон божхонаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Учрашув давомида талабалар божхона сохаси билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига божхоначилардан жавоблар олдилар.
Шунингдек, учрашув давомида божхона хизмати йўналишида таҳсил олишга қизиқиши бўлган ўғил-қизларга Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ҳақида, институтда яратилган шароит ва ёшлар учун берилган имкониятлар ҳамда божхона институтига кириш учун қўйиладиган талаблар, чуқур ўзлартирилиши лозим бўлган фанларга алоҳида тўҳталиб ўтилди.
Учрашув якунида талабалар божхона соҳаси шарафли, шу билан бирга жуда қизиқарли эканлигини айтиб, келгусида ҳам ана шундай учрашувлар кўплаб ўтказилиши тарафдори эканликларини билдирдилар.
28.04.2021