Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари яқиндан ўрганилди
1598
Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни тизимли ташкил этиш борасида божхона органлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Наманганда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари яқиндан ўрганилди

Айниқса, соҳа ходимлари жойларда тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ташкил қилиб, мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиб, уларга амалий ёрдаб кўрсатиб келишмоқда.

Хусусан, тадбиркорларга амалий кўмак бериш, улардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Муталибжон Салиев ҳамда тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари иштирокида Наманган вилояти Поп туманида жойлашган “NAMANGAN AGRO LOGISTICS” МЧЖнинг маъмурий биносида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда асосан мувофиқлаштирувчи органлар томонидан сертификатлаштириш жараёнлари бўйича муаммолар ҳамда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими юзасидан таклифлар ва айрим стратегик маҳсулотларни экспорт қилишдаги мавжуд чекловларни соддалаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Учрашув давомида мурожаатларда қайд этилган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилишга келишиб олинди. Бундан ташқари тадбиркорлар ўз фаолиятларини енгиллаштиришга кўмак берадиган масалалар юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини билдирдилар.

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда  ҳалол тадбиркорлик субъектлари учун дунё бозорларига кенг йўл очилган. Берилган бу каби имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини қонуний амалга ошираётган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти қонун ҳимоясидадир. Божхона органлари ходимлари эса тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва ҳамкорликда соҳада вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф қилишга доимо тайёр.

Учрашув сўнгида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефони ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)-234-33-01 рақамларига қўнғироқ қилиб мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

 

 

4.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг