Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлабоқ, ёшлар ва уларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш масалаларига устувор даражада эътибор қаратила бошланди. Зероки, жамиятимизни демократлаштириш фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадлари заминида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар туради.
14.06.2021
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан “Ёшлар ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ёш ходимларининг Қуролли Кучлар давлат музейига ташрифлари ташкил этилди.
9.06.2021
Китоб умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ.
7.06.2021
Болаларни спорт соҳасига қизиқтириш ва уларнинг иқтидорини намоён қилишларида спорт мусобақаларининг ўрни катта аҳамиятга эга.
3.06.2021
Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиниб, бу ижтимоий сиёсат даражасига кўтарилиб келмоқда. Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади.
1.06.2021
“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бутун дунёда ўзгача бир тантана билан нишонланадиган байрамлардан биридир.
1.06.2021
Ўзбек халқи тарихининг XIX аср охири – XX аср бошларидаги даври тарихан қисқа вақтни ташкил этган бўлса-да, халқнинг тарихий тақдирида муҳим аҳамиятга молик бўлган давр ҳисобланади. Шу даврда майдонга келган жадид маърифатпарварлик ҳаракати мактаб ва маориф, матбуот, адабиёт ва санъат соҳаларида ислоҳотчилик ишларини амалга оширибгина қолмай, халқнинг маданий, маърифий ва руҳий ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳозирги замон ёшларининг бу каби илм-салоҳиятли бўлиши, мактабчилик асослари, дарс ўтиш тартибларини жорий этилишида жадидларнинг ўрни беқиёсдир.
31.05.2021
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган мактаб битирувчиларининг сўнгги қўнғироқ байрам шукуҳи Ўзбекистон ёшларининг бир умрлик ёдида қоладиган бўлди.
27.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида Божхона институти курсантларини давлат божхона хизмати органлари тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ҳамда курсантлар ўртасида ташкил этиладиган маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий ишлар таъсирчанлигини таъминлаш ва уларни касбга садоқат руҳида тарбиялаш ва божхона тарихи бўйича билимларини янада бойитиш мақсадида Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган Божхона тарихи музейига институтнинг 1-босқич курсантлари ташрифи амалга оширилди.
26.05.2021
Халқимизда оила ва қариндошлик муносабатлари маънавий қадрятларнинг муҳим манбаи саналади. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша мезоний қоидалар бўлиб келган.
20.05.2021
Ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза қилишларига ундаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.
20.05.2021
Наманган вилояти божхона бошқармасида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
20.05.2021
Ҳар бир божхоначи нафақат Ватан олдидаги бурчига, балки ўз оиласи олдидаги вазифаларига ҳам эга.
20.05.2021
«Хотира бор экан — миллат барҳаёт», «Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч!» Бу йил мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар замирида айни шу ғоялар мужассам.
9.05.2021
Наманган вилоятида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
9.05.2021
Бухоро шаҳрида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Мотамсаро она” ҳайкали пойи гулларга бурканди.
9.05.2021
Гулистон шаҳрида "9 май - Хотира ва қадрлаш” кун ва Иккинчи жахон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишлаб, "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими ҳамда ҳарбий парад бўлиб ўтди.
9.05.2021
"9 май — Хотира ва қадрлаш куни" муносабати Хоразм вилоят хокимлиги, турли жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий қисм ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам Урганч шаҳри марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
9.05.2021
“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Навоий вилоятида ҳам “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.
9.05.2021
Андижон шаҳрида ҳам “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами бу йил хар доимгиданда ўзгача. Мотамсаро она монументи пойи гулларга тўлиб тошди.
9.05.2021