Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда йилнинг энг фаол ёш божхоначиси аниқланди
2060
Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлабоқ, ёшлар ва уларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш масалаларига устувор даражада эътибор қаратила бошланди. Зероки, жамиятимизни демократлаштириш фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадлари заминида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар туради.
Самарқандда йилнинг энг фаол ёш божхоначиси аниқланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида хизмат қилиб келаётган ёш божхоначилар ўртасида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг шартларига кўра номзодлар ижтимоий-сиёсий йўналишда тест синовидан ўтказилди. Шундан сўнг, иккинчи шарт бўйича иштирокчилар “Менинг ғоям” концептуал лойиҳаси доирасида ўз тақдимотларини намойиш этишди.

Ғолибларни аниқлашда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят бўлими вакиллари ҳам яқиндан кўмаклашди.

Танлов якунига кўра фахрли биринчи ўринга “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости инспектори Шохруҳ Абдимуродов муносиб деб топилди ҳамда у мазкур танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қизиқарли лойиҳалари билан иштирок этган ёш божхоначилар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

14.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг