Сирдарё вилояти хокими Ғ.Мирзаев байрам тадбирини очиб, йиғилганларни “Хотира ва қадрлаш куни" ва Иккинчи жахон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қутлади.
Мазкур байрам тадбирида Сирдарё вилояти божхона бошқарма ходимлари "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимизга таъзим бажо келтиришди.
Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
9.05.2021