Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхоначилар "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди
1446
Андижон шаҳрида ҳам “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами бу йил хар доимгиданда ўзгача. Мотамсаро она монументи пойи гулларга тўлиб тошди.
Андижонда божхоначилар

Хотира майдонида Андижон вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов бошчилигида божхона ходимлари ҳам мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари билан дилдан суҳбатлар қурилди, ёшлик йилларини эслаб жам бўлганларга ўзларининг уруш давридаги хаётий кечмишлари билан ўртоқлашдилар ва бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.

Маълумотларга кўра, иккинчи жаҳон урушида 97 мингдан кўпроқ Андижонликлар иштирок этган. Уларнинг 47 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш бахти насиб этмади.

Бугунги кунда вилоятда  30 дан зиёд иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлатимиз ва халқимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда.

Андижон вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

9.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг