Майдонда Бухоро вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ва кенг жамоатчилик жам бўлди.
Унда Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Б.Қутлимуратов бошчилигидаги вилоят божхоначилари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этишди.
Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.
9.05.2021