Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жартепа” чегара божхона постида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди
2120
Ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза қилишларига ундаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.
“Жартепа” чегара божхона постида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди

Китобхон бўлган халқ ва китоб мутолааси доимо инсонларни эзгуликка етаклаган. Сарҳадларимизда хизмат қилаётган ҳарбийларимизнинг тафаккури ва дунё қарашини кенгайтириш, уларни китоб меҳрини уйғотиш мақсадида “Жартепа” чегара божхона постида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Унда Тайлоқ туман “Нур китоб” савдо дўкони томонидан мингга яқин илмий ва бадиий китоблар тақдим этилди.

Ярмарка доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар, жумладан таниқли адибларимиз Эркин Воҳидовнинг «Баҳор таровати», Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки», Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ярмаркада божхоначилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ходимлари томонидан кўплаб адабиётлар харид қилиндики, бу уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз. Барчамиз ана шундай тадбирларни кўпайтириш тарафдоримиз. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакили учун сув ва ҳаводек зарур.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг