Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари божхона тарихи музейида бўлишди
2142
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида Божхона институти курсантларини давлат божхона хизмати органлари тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ҳамда курсантлар ўртасида ташкил этиладиган маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий ишлар таъсирчанлигини таъминлаш ва уларни касбга садоқат руҳида тарбиялаш ва божхона тарихи бўйича билимларини янада бойитиш мақсадида Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган Божхона тарихи музейига институтнинг 1-босқич курсантлари ташрифи амалга оширилди.
Божхона институти  курсантлари божхона тарихи музейида бўлишди

Ташриф давомида Давлат божхона қўмитасининг масъул ходимлари томонидан Божхона институти  курсантларига Божхона тарихи музейи ва унинг барпо этилиш ва тарихий аҳамияти тўғрисида маъруза ва таништирувлар ташкил этилди.

Миллий меъморий анъаналар асосида барпо этилган Божхона тарихи музейи бўлажак божхоначиларда катта таассурот қолдирди.

Музейларни бежизга тарих, маънавият хазинаси деб таърифлашмайди. Ушбу музейда турли-туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, улар бизни божхона соҳаси тарихи билан таништиради. Айтиб ўтиш жоизки, музейларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда бажарадиган вазифаларидан бири таълим ва тарбия ўчоғи эканлигидир.

26.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг