Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она ватан тинчлиги йўлида жон фидо этган юртдошларимиз хотирланди
2175
Наманган вилоятида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Она ватан тинчлиги йўлида жон фидо этган юртдошларимиз хотирланди

Тадбирни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов очиб бериб, иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабани қўлга киритишда мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларни, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни самимий табриклади.

Тантанали тадбирда вилоят божхона бошқармаси ҳам муносиб иштирок этиб, унда бошқарма бошлиғи Хайрулло Файзуллаев бошчилигидаги бир гуруҳ божхоначилар она ватан тинчлиги йўлида жон фидо этган юртдошларимиз хотираларини ёд этишди.

Одатдагидек тадбир сўнгида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, уруш фахрийлари, Марказий округ қўмондонлиги ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саф тортиб, “Мотамcаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

9.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг