Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактабгача таълим муассасасининг очилишида божхона бошқармаси ходимлари иштирок этишди
2076
“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бутун дунёда ўзгача бир тантана билан нишонланадиган байрамлардан биридир.
Мактабгача таълим муассасасининг очилишида божхона бошқармаси ходимлари иштирок этишди

Ўзининг болажонлиги билан барча халқлардан ажралиб турувчи юртимизда ушбу байрам ҳар йилгидан бошқача нишонланаётганлиги республикамизнинг ҳар бир вилоятида сезилмоқда.

Бағри кенг халқимизни болажон эканлиги давлатимизда қабул қилинган Қонун ва қонуности ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги ЎРҚ-595-сон Қонуни қабул қилинган бўлиб мазкур Қонун доирасида мактабгача таълим тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, юртимизда жажжи фарзандларимизни баркамол авлод бўлиб ўсиб-улғайишлари учун Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар замирида Сирдарё туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида янгидан қуриб битказилган 25 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бино очилишида иштирок этган Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан болажонларга ўзларининг самимий тилакларини билдирган ҳолда байрам совғаларини топширишди. Ушбу кун узоқ вақт муассаса ходимлари ва болажонлар ёдида қоладиган бўлди.

 

1.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг