Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яхши дам-меҳнатга ҳамдам
2073
Ҳар бир божхоначи нафақат Ватан олдидаги бурчига, балки ўз оиласи олдидаги вазифаларига ҳам эга.
Яхши дам-меҳнатга ҳамдам

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида божхона ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида дам олиш кунлари турли кўнгилочар масканларга ташрифлар ташкил этиб борилмоқда.

Жумладан, бошқарма ходимларининг ўз оила аъзолари билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Central Park” истироҳат боғига ҳамда 15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан пойтахтимиздаги Тошкент ҳайвонот боғига ташрифлари ташкил этилди.

Мазкур боғлардаги мавжуд аттракционлар, турли ёввойи ҳайвонлар ҳамда қушларнинг ҳаёт тарзи, озиқланиш шароитлари каби қизиқарли жиҳатлар божхона ходимларининг фарзандларида унутилмас таассурот қолдирди.

Умид қиламизки, бу каби тадбирлар соҳа ходимларининг нафақат мазмунли ҳордиқ чиқаришларига, балки уларнинг оилавий ҳамжиҳатликларига ҳам хизмат қилади.

 

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг