Мазкур тадбирлар Сирдарё вилоятимиз мактабларида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида вилоят хокимлиги ва вилоятнинг мутасадди раҳбарлари мактабларга шахсан ўзлари борган ҳолда битирувчиларга Президент табриги мазмун-моҳияти етказилди. Шундай тадбирлардан бири Сирдарё тумани, Истиқбол МФЙдаги 16-сонли ўрта умумтаълим мактабида ҳам ўтказилиб, унда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев мактабни битирувчи ёшларга Президентимиз табриги мазмун-моҳиятини етказиб ҳамда катта ҳаётга қадам қўяётган ёшларга самимий тилаклар билдирди.
Шунингдек, давлатимизда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ёшларга яратилган шарт-шароитлар ва берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланишлари тўғрисида ўз тавсияларини айтди.
Шу билан бирга, мустақиллик йилларида божхона тизимини ташкил этилиши ва ҳозирги кунда олиб борилаётган соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида ёшларга сўзлаб берди.
Мазкур сўнгги қўнғироқ тадбири мактаб битирувчиларининг хотирасида бир умрга сақланиб қоладиган бўлди.
27.05.2021