Инсоният ҳаётида ҳамиша яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва зулмат, тинчлик ва уруш ўртасида абадий кураш давом этади. “Мотамсаро она” ҳайкали эса ана шу курашда эзгулик йўлида жон фидо қилган инсонларни ёдга солади.
Ҳар йили “9 май - Хотира ва қадрлаш куни”да халқимиз ўз Она Ватани учун жонини аямай курашганларни ёдга олади. Бу ерга келган ёшлар ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида хулосалар чиқаради.
Мазкур сана муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
9.05.2021