Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жадидлар жасорати– миллатимиз фахридир
2971
Ўзбек халқи тарихининг XIX аср охири – XX аср бошларидаги даври тарихан қисқа вақтни ташкил этган бўлса-да, халқнинг тарихий тақдирида муҳим аҳамиятга молик бўлган давр ҳисобланади. Шу даврда майдонга келган жадид маърифатпарварлик ҳаракати мактаб ва маориф, матбуот, адабиёт ва санъат соҳаларида ислоҳотчилик ишларини амалга оширибгина қолмай, халқнинг маданий, маърифий ва руҳий ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳозирги замон ёшларининг бу каби илм-салоҳиятли бўлиши, мактабчилик асослари, дарс ўтиш тартибларини жорий этилишида жадидларнинг ўрни беқиёсдир.
Жадидлар жасорати– миллатимиз фахридир

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида “Сиз жадидларни биласизми” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Тадбирда, Навоий давлат педагогика институти профессори А.Рашидов ўз маърузасида, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Абдулла Авлоний каби қомусий билим эгалари ҳақида, уларнинг ўз билимларини миллат равнақи, жамият ривожи йўлида сарфлаганлиги, ўрни келганда маблағини ҳаттоки, жонини аямаганлигини ва улар ҳаётига оид қизиқарли бўлган жуда кўплаб маьлумотларни келтириб ўтди.

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой холда ўтган ушбу маьнавий-маърифий тадбир иштирокчиларга жадидлар аслида ким эканлиги ва келажак авлод улардан миннатдорлик тўйғуларини бахшида этди.

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг