Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китобхонлик – буюк келажак кафолати
2363
Китоб умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ.
Китобхонлик – буюк келажак кафолати

Китоб мутолааси кишида чин инсоний фазилатларни шакллантириб, уни ҳаётда ўз ўрнини топишга, жамиятнинг чинакам аъзосига айланишида, дунёқарашини кенгайтиришда беқиёс аҳамиятга эга.

Давлат божхона қўмитаси Божхона институти Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази ташаббуси билан Божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш «Божхона менежменти» олий курс тингловчилари учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонасида «Китобхонлик – буюк келажак кафолати» мавзусида маънавий –маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Миллий кутубхона ходимлари иштирок этиб, кутубхона фаолияти унинг Марказий Осиё минтақасидаги йирик ва қадимги китоб сақлаш масканларидан бири эканлиги таъкидланиб, кутубхонанинг хизмат кўрсатиш турлари, илмий-методик фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Тадбир давомида кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Самимий руҳда бўлиб ўтган учрашувда барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

7.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг