Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
4154
Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиниб, бу ижтимоий сиёсат даражасига кўтарилиб келмоқда. Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади.

Хусусан, бугун Навоий вилояти божхона бошқармасида болалар учун алоҳида байрам кечаси уюштирилди. Байрам муносабати билан болалар учун “Соқивой ва Боқивой”ларнинг саргузаштлари, ўрмон ҳайвонлари иштирокида болалар учун спорт мусобақалари, китоб ярмаркалари ўтказилди. Жажжи қизалоқлар иштирокида рақсларга бой тарзда ўтган байрам кечаси болажонларга бир олам қувонч улашди. Шунингдек, байрамга келган барча болалар бошқарманинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хулоса қилиб айтганда, «Болаларни ҳимоя қилиш куни» байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг юзида табассумни кўриш, уларнинг бахти-иқболи, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

 

1.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг