Майдонда Навоий вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.
Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этишди.
Шунингдек, Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳудудида марҳум божхоначилар шарафига ўрнатилган ёдгорлик қошида ҳам ҳурмат бажо келтирилди.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
9.05.2021