Шу боис, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик гуруҳи, Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ҳамда бошқарманинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Ёшлар ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг хизмат уйида божхона ходимларининг 40 нафар фарзандлари иштирокида “Қувноқ стартлар”ташкил этилди.
Унда “Меркурий”, “Лочин”, “Чаққонлар” ва “Косманавтлар” жамоалари беллашишди.
Мусобақа бир нечта шартларни ўз ичига олган бўлиб, 6-9 ёшли болалар учун - эстафета, кеглиларни йиқитиш, уч оёқда ҳаракатланиш, шарларни маррага элтиш, кўзи боғлиқ ҳолда ўлжани қўлга киритиш шартлари асосида, 10-12 ёшли болалар эса арғимчоқда сакраш, узоққа сакраш, тўсиқлар оша ўтиб кеглини йиқитиш, тўсиқлар оша ўтиб коптокни баскетбол тўрига ташлаш, шарчани тиззалар орасида саватга олиб бориб ташлаш шартлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб борилди.
Жамоавий тарздаги бу мусобақа ўзаро бахсли ва қизиқарли бўлиб ўтди.
Шунингдек, мусобақалар доирасида кинологларнинг хизмат итлари билан намойиш этилган кўргазмали чиқишлари болажонларда катта таассурот қолдирди.
Мусобақа якунида жамоалар Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг дипломлари, медаллари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, спортни янада ривожлантириш мақсадида минифутбол дарвоза ва тўплари ҳамда баскетбол саватлари ва тўплари фойдаланиш учун хизмат уйига топширилди.
Бу каби ўтказиладиган спорт мусобақалари болажонларнинг соғлигига, бирдамлигига ва ўқув таътилининг мароқли ўтишига хизмат қилади.
3.06.2021