Хусусан, Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан “Китобхонлик кунлари” доирасида ташкил этилган “Китоб ярмаркаси”да ёш божхоначилар ҳам иштирок этиб, бу ердаги бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар билан яқиндан танишишди.
Ярмаркада асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилган Ўзбекистон Республикаси кодекслари, “Болалар учун юридик энциклопедия”, “Ёшлар учун юридик энциклопедия”, “Аёлларга ҳуқуқий мадад” сарлавҳалари остидаги қўлланмалар ҳамда бошқа ҳуқуқий адабиётлар намойиш этилди.
Бу каби тадбирларни доимий ташкил этиш ҳамда уларда фаол иштирок этиш ходимларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакиллари учун сув ва ҳаводек зарур.
20.05.2021