Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2149
Халқимизда оила ва қариндошлик муносабатлари маънавий қадрятларнинг муҳим манбаи саналади. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша мезоний қоидалар бўлиб келган.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

 “Халқаро оила куни” га бағишлаб, вилоят божхона бошқармасида, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси С.Бабаева “Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маъруза қилиб, оиланинг зиммасидаги вазифалар, оилавий муносабатларда эр-хотиннинг ўзаро бир-бирига ҳурмати, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муомала маданияти, айниқса, бола тарбиясидаги ота-онанинг роли жамият учун нақадар муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, бугунги кунда ёш оилаларга хукуматимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, мустақил ҳаётга кириб келишида уларга зарур ёрдам кўрсатиш ва маиший шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хақида фикр юритилди.

Тадбирдан сўнг, иштирокчилар “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюриб, музей залларидан жой олган тарихий экспонатлар билан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яқиндан танишиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг