Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира бор экан — миллат барҳаёт! (ФОТОРЕПОРТАЖ)
2130
«Хотира бор экан — миллат барҳаёт», «Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч!» Бу йил мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар замирида айни шу ғоялар мужассам.
Хотира бор экан — миллат барҳаёт! (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Президентимизнинг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги қарори ижроси доирасида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам қизиғин маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

Бугун пойтахтимизда ва вилоятлар марказларида божхоначилар “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, марказий аппарати тузилмалари бошлиқлари пойтахтимиздаги хотира хиёбонида бўлиб,“Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. Уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.   

Дарҳақиқат, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Хусусан, 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Айниқса, юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёш гўдакларни бағрига олиб, оғир дамларда уларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатди.

Хотира ва қадрлаш куни - умумхалқ байрами муносабати билан мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган, юртимиз осойишталиги ва иқтисодий хавфсизлик йўлида жон фидо қилган божхоначилар хотираси ҳам ёдга олинмоқда.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида қўшни давлатлардаги мураккаб вазият туфайли чегараларимизда божхона назорати кучайтирилди, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғлар контрабандасига, божхона қонунбузилишларига қарши қақшатқич кураш олиб борилди. Ана шундай курашларда божхона хизматининг 11 нафар жасур зобитлари қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Давлат божхона қўмитасидаги мўъжаз хиёбонда қаҳрамон божхоначилар хотирасига ёдгорлик тоши ўрнатилган. 

Ҳар йили “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” арафасида қўмита шахсий таркиби, ёш божхоначилар ёдгорлик қошида саф тортиб, жанговар постда халок бўлганларни хотирлайдилар. 

Бугун ҳам ушбу ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, божхоначилар қаҳрамон ҳамкасбларига ҳурмат бажо келтиришди.

Бир сўз билан айтганда 9 май санаси ҳар биримизни тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

9.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг