Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ходимлари орасида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида, вилоят мусиқали драма театрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
1.03.2021
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ёшларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
19.02.2021
Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида илк маълумот берувчи манбалар бу шубҳасиз уларнинг ўз асарларидир.
15.02.2021
Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим ва йирик давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги бутун республикамиз миқёсида кенг нишонланмоқда.
14.02.2021
Ўрта аср Шарқ маданияти ва адабиётининг буюк намоёндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йил 14-февралда Андижонда туғилди. Отаси Умаршайх Мирзо темурий авлодидан бўлиб, Фарғона вилоятининг ҳокими бўлган. Заҳириддин Мухаммад Бобур ўз даврининг таниқли мураббий ва муаллимлари раҳбарлигида таълим ва тарбия олган. Отаси Умаршайх Мирзо 1495-йилда вафот этгач 12 ёшида унинг ўрнига тахтга ўтирди.
14.02.2021
Мамлакатимиз бўйлаб доимий тарзда божхона органлари ходимлари томонидан ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда.
11.02.2021
Мамлакатимизда ҳар йили 9-февраль куни ғазал мулкининг султони, шоир, ўзбек тилининг асосчиларидан бири Алишер Навоийнинг таваллуд куни кенг нишонланиши анъанага айланган.
10.02.2021
Мамлакатимиз бўйлаб буюк бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони бўлган Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.
10.02.2021
Бу кун дунёдаги барча тараққийпарвар мамлакатларда ўзгача шукуҳ, ўзгача файз, ўзгача қувонч. Бундан 580 йил муқаддам Ҳазрат Мир Алишер Навоий дунёга келган эди. Орадан беш асрдан кўпроқ вақт ўтибдики, бу табаррук ном тиллардан тушмай, ҳамон аҳли-адаб дилидан чуқур жой олиб келмоқда. Алишер Навоийни англаш ва ҳис қилиш ўзбек халқининг тарихини, маданияти, қалб эҳтиёжларини, ўзлигини англаш ва ҳис қилиш демакдир.
9.02.2021
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлашга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровда амалга оширилмоқда.
9.02.2021
9.02.2021
Юртимизда буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
9.02.2021
Нафақат сўз мулкининг султони, балки юрт ва халқ ташвишини чеккан, унинг манфаатини ўйлаган, доимо эзгуликни тараннум қилган улуғ Навоийнинг 580 йиллиги юртимизда катта тантана билан кутиб олинмоқда. Эътиборлиси, у зотнинг дурдона асарларини мутолаа қилар эканмиз, лирик ва насрий асарлари хотимасида ёки шеърлари мақтаъсида «мени дуода ёд, фотиҳада шод этинг», деб битган рамзий маънодаги васиятига кўзимиз тушади. Қувонарлиси эса, Навоийнинг ушбу васияти ҳануз амалда, юртдошларимиз ҳурмат-эътиборида ўз аксини топмоқда.
9.02.2021
Буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ижоди нафақат адабиёт, балки бошқа фанларнинг ривожи учун ҳам ўз ўрнига эга. Масалан, биргина “Хамса”нинг ўзиёқ фикримизни тасдиқ этади.
9.02.2021
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида буюк аждодимиз, ўзбек тилининг ривожланишида ўчмас из қолдирган Алишер Навоийга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
9.02.2021
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, таълим муассасаларида, ҳарбий қисмларда улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар, адабий-бадиий анжуманлар бўлиб ўтмоқда.
6.02.2021
Мустақиллик йилларида юртимизда тарихни ёзма манбалар асосида тадқиқ этишга эътибор кучайди, аждодларимиз томонидан узоқ ўтмишда яратилган маданий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш долзарб масалалар қаторига қўйилди.
6.02.2021
Мамлакатимиз бўйлаб доимий тарзда ҳарбий хизматчилар томонидан ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда.
29.01.2021