Қаро кўзим¸ келу мардумлиғ эмди фан қилғил¸
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.
Алишер Навоий
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона боқармасидаги бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан бир гуруҳ ёш божхоначилар сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий” номидаги Давлат адабиёт музейига ҳамда Тошкент шаҳридаги Адиблар ҳиёбонига ташриф буюришди.
Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига бефарқ инсон топилмаса керак. Унинг асарларида эзгулик ва комил инсон тарбияси етакчилик қилади.
Ёш божхоначилар шоирнинг ижоди ва босиб ўтган ҳаёт йўли билан боғлиқ саволлар билан музей мутахассисига мурожаат этишди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейидаги XV-XX аср тарихини намойиш этувчи кўп асрлик ноёб дурдоналарини ўзида жамлаган 25 мингдан ортиқ эксплнатлар билан танишишди.
Ташриф давомида ёш божхоначилар томонидан Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижодининг турли қирралари ўрганилиб, шоирнинг асарлари ёдга олинди. Ёш божхоначиларда ушбу тадбир катта таассуротлар қолдирди.
Жасурбек ИБОДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг
Тошкент шаҳар божхона боқармасидаги
бошланғич ташкилоти етакчиси
9.02.2021