Жорий йил 31 январда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошқарма бошланғич ташкилотининг навбатдаги ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида яқинда бошқармада карантин талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда “Ўздавкитобсавдо таъминоти” МЧЖ билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, адлия ва халқ таълими бошқармалари, ОАВ вакиллари, блогерлар, “Янги Сирдарё” ва “Оқолтин овози” газеталари мухбирлари, ёзувчилар, Гулистон давлат университети талабалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактаб ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, бошқарма ва божхона постлари ходимлари қатнашдилар.
Тадбирдан сўнг бошқарманинг масъул ходимлари томонидан йигит-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Мулоқот мобайнида Юртбошимиз раҳбарлигида бугунги кунда барча соҳалар каби божхона органлари ходимларига берилаётган имтиёзлар, яратилаётган қулайликлар ва шароитлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, вилоят божхона бошқармаси замонавий янги маъмурий биносининг фойдаланишга топширилганлиги алоҳида эътиборнинг намунаси эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга божхона постларининг моддий-техник базасини янгилаш мақсадида кейинги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳам таъкидланди. Божхона назоратини амалга ошириш учун “автомобиль” ва “темирйўл” чегара божхона постларига юк автотранспорт воситалари ҳамда вагон, контейнерларни тезкорлик ва сифатли божхона кўригидан ўтказиш учун ажратилган “Инспекцион кўрик мажмуалари”, халқаро аэропортлар ва чегара божхона постларига ўрнатилган инсон танасини божхона назоратидан ўтказувчи “боди сканер”лар, шунингдек, бастер, кўрик техникалари ва бошқа бир қатор замонавий техникалар билан таъминланганлиги ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек давра суҳбати давомида божхона тарихи, божхоначининг бурчи ва вазифалари ҳамда шарафли касбнинг аҳамияти ҳақида келажакда божхоначи бўлиш истагини билдирган ёшларга керакли маслаҳатлар берилди.
Ёшлар билан ишлаш йўналишнинг ўта муҳимлигини инобатга олган ҳолда бугунги кунда ушбу йўналишдаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
19.02.2021