Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда, ёшларга, божхона ходими бўлишлари учун қўйиладиган талаблар, чуқур ўзлартирилиши лозим бўлган фанлар ҳамда божхона хизмати ҳақида умумий маълумот ва тушунчалар берилди.
Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ёшлардан кўпчиликлари “Божхоначи – шарафли касб” эканлиги ва улар ҳам келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.
Ёшлар билан бу каби давра суҳбатлари ва учрашувлар вилоят божхона бошқармасининг барча божхона постлари томонидан давом эттирилмоқда.
29.01.2021