Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
1686
Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ходимлари орасида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида, вилоят мусиқали драма театрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида, китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ходимлар ўз оила аъзолари билан бирга китоблар харид қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр Убайдулло Омон билан учрашув бўлиб ўтди. 

Шундан сўнг, “Афандининг туши” спектакли намойиш этилиб, ушбу спектакль ходимлар ва уларнинг оила азоларига ўзгача завқ улашди.      

Бу каби тадбирлар божхона ходимлари ва улар оила аъзоларининг маънавий хордиқ чиқариб, ўз касбига фидойи бўлиб хизмат қилишларида муҳим аҳамиятга эга.  

           

 

1.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг