Шу муносабат билан жорий йилнинг 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ҳудудида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали пойида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ходимлари, шоирлар, адиблар, санъаткорлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Навоийшунос олимлар томонидан Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши, улар ўзларининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Санъаткорлар томонидан Навоий ғазалларига басталанган мусиқий чиқишлар ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларининг ғазалхонлик чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.
9.02.2021